• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-05-19

Суд орқали истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди

Хатирчи тумани Янги Қурилиш маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро С. Махамадиев туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, "Тадбиркор Абдусатторович" хусусий корхонасидан 9 500 000 сўмга харид қилган Лорго Моторс русумли электроскутер орадан 10 кун ўтиб носоз эканлиги – яъни унинг аккумулятори яроқсиз ҳолатда экани аниқланганини билдирган.

Истеъмолчи маҳсулотдаги нуқсон сабабли сотувчига мурожаат қилиб, аккумуляторни алмаштириб беришни сўраган бўлса-да, орадан анчагина вақт ўтганига қарамай, сотувчи на таъмирлаш, на алмаштириш чораларини кўрмаган.

Мазкур мурожаат Хатирчи туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судига даъво аризаси киритилди. Судда фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, қуйидаги қарор чиқарилди:

"Тадбиркор Абдусатторович" ХКга электроскутернинг носоз аккумуляторини алмаштириб бериш мажбурияти юклатилди;

Фуқаро С. Махамадиевга етказилган маънавий зарар учун 1 000 000 сўм,

Почта харажатлари учун 35 000 сўм,

Шунингдек, 1 500 000 сўм давлат божи давлат даромадига ундирилиши белгиланди