Томди тумани — Қизилқум чўлида жойлашган бўлиб шимолдан Қозоғистоннинг Қизилўрда, шарқдан жанубий Қозоғистон вилоятлари билан чегарадош бўлган энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман марказида жойлашган “Истеъмолчилар уйи”да фаолият олиб борада.
Туман жамияти томонидан ташкил этилган бугунги тадбир туманидаги 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.
Унда иштирок этган мактаб жамоасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат ва амалдаги қонунчилик тарғиботи борасида туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси А.Куракбаев томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек Федерация тизими томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
Тадбир савол-жавобларга бой бўлди. Иштирокчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Маълумот ўрнида таъкидлаш керак, мактаб жамоасидаги барча ходимлар Федерация аъзолари ҳисобланади