• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-06-09

Истеъмолчи ҳуқуқлари тикланди: Узум Маркет телевизорни реклама қилинган нархда йетказиб берди

Навоий шаҳри, Енергитик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Узум Маркет иловаси орқали умумий қиймати 1 300 000 сўм бўлган телевизор харид қилган. Фуқаро маҳсулотни топшириш пунктига борганда, савдо дўкони ходимлари буюртма бекор қилинганини, сабаби еса нарх нотўғри кўрсатилгани ва телевизорнинг асл нархи 1 900 000 сўм екани билан изоҳлашган.

Мазкур ҳолатдан норози бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман котибиятига мурожаат.гов.уз портали орқали шикоят юборган. Мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан кўриб чиқилди.

Жамият ходимлари Узум Маркет интернет савдо платформаси вакиллари билан боғланиб, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, сотувчи еълон қилган нарх асосида маҳсулотни йетказиб бериш мажбуриятини олиши тўғрисида ҳамда фуқаронинг истеъмолчи сифатида қонуний ҳуқуқларини тушунтирдилар.

Натижада, фуқаро томонидан буюртма қилинган телевизор дастлаб иловада кўрсатилган — 1 300 000 сўм нархда йетказиб берилди.