• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-06-20

Кармана туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ўрганилмоқда

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати — бу соғлиқни сақлаш тизимининг аҳоли саломатлигини сақлаб қолиш, уни яхшилаш ҳамда профилактик чораларни амалга оширишдаги самарадорлигини белгиловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

Мазкур хизматлар сифати, яратилган шарт-шароитлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолатларини ўрганиш мақсадида Кармана туманида фаолият юритаётган соғлиқни сақлаш тизимига қарашли давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда кузатув ва ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга белгиланган тартибда маълумот тақдим этилади.