• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-08-29

МУРҒАК КЎНГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ...

(Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланди)
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Федерациянинг Навбаҳор туман жамияти томонидан Навоий вилоят болалар фитизатрия сиҳатгоҳида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сиҳатгоҳда даволанаётган болаларга байрам дастурхони ёзилиб, коцерт дастури намойиш этилди.
Вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бирлашмаси тизими, Навбаҳор туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар  мутасаддилари, сиҳатгоҳ шифокор ва тарбиячилари, болажонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари жам бўлган хайрия тадбири тилаклар-у куй-қўшиқларга, рақсларга уланиб кетди. Эътиборли жиҳати, бу ерда ўз соғлиғини тиклаётган болажонларнинг кўзларида порлаётган қувонч-у шодон кулгилари, умидли нигоҳлари ҳар қандай инсонни эзгуликка ва хайр-саховатга ундаши тайин.
Навоий вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи 2014 йил ўз фаолиятини бошлаган. 75 ўринга мўлжалланган сиҳатгоҳда 2 нафар олий тоифали шифокор, 39 нафар ўқитувчи ва тарбиячи меҳнат қилади. Айни дамда бу ерда 75 нафар бола соғлиғини тиклаб, таълим олмоқда.
– Аввало, Мустақиллик байрами билан ҳалқимизни, шу хайрия тадбирини уюштирган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жамоасини, ҳамкасблар ва болажонларимизни табриклайман, – дейди сиҳатгоҳнинг даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўрин босари Комила Рўстамовна. — Сиҳатгоҳимизда Навоий вилоятининг туманлари ва диспансерлардан, кам таъминланган оилалар, чин етимлар ва тубконтактда бўлган болалар ташхисига қараб, икки ойдан олти ойгача соғлиғини тиклайди. Кейин оиласи бағрига қайтарилади.
– Байрамларни нишонлаш меҳнаткаш халқимизнинг миллий қадриятлари билан боғлиқ. Шу сабабли байрамларда ҳамюртларимиз хайрли ишлар қиладилар. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг вилоят Бирлашмаси ва Навбаҳор туман жамияти анъаналарга содиқ қолиб, бугунги хайрия тадбирини ўтказишга қўл урди. Бу ерда даволанаётган болажонларни хурсанд қилиш мақсадида байрам дастурхони ёзилди, болаларга концерт дастури такил этилди. Келгусида ҳам вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳидаги болаларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак бериш ниятидамиз, зеро мақсадимиз —жамият манфаатларини таъминлашга ҳамда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишдир – деди Навбаҳор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Фотима Зияева.
– Сиҳатгоҳга март ойида келганман, – деди Хатиричилик  14 ёшли Ҳамдамова Шаҳризода. – Ҳадемай уйимга кетаман. Бу ерга соғлиғимни тиклаш учун келдим. Бугунги тадбир менга жуда манзур бўлди. Биз учун байрам дастурхони ва концерт дастури ташкил этилди. Бу йилги Мустақиллик байрами  мен ва ўртоқларим учун унутилмас хотираларга бой бўлаяпти.


Маълумотучун:
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан буён Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International)нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
 Consumers International – 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, истеъмолчилар ташкилотларининг глобал тармоғи ҳисобланади. Унга жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатидаги 200 дан зиёд истеъмолчилар ташкилотлари аъзо бўлган. Ушбу ташкилот БМТда маслаҳатчилик мақомига эга, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ҳузуридаги махсус гуруҳ ҳамда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)нинг маслаҳат гуруҳи таркибида фаолият юритади