Инсонинг ҳаётда истеъмолчи сифатида ҳар қандай соҳада ҳуқуқлари бузулиши мумкин, бироқ ҳоҳ савдо соҳасида бўлсин, ҳоҳ хизмат кўрсатишда истеъмолчининг ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида!
Навоий шаҳар Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқоро Х.Р хонадонида қўшимча қурулиш қилиш учун Кармана тумани “Жалойир” МФЙда жойлашган ЯТТ А.Қаххоровдан 2 500 дона ғишт олиш учун 900 000 сўм тўлов қилади. Бироқ тадбиркор келишилган муддатда маҳсулотни етказиб бериш ўрнига турли хил баҳоналар қилиб истеъмолчини кўп оввора қилади. Фуқаро бузилаётган ҳуқуқларини ҳимоя қилинишида ёрдам сўраб Кармана туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қолдирган.
Муражаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш жараёнида тадбиркорга хизмат кўрсатувчининг мажбурятлари, истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари ва бу борада қонунчилик оқибатлари тўғрисида батафсил тушунтирилди, бундан тўғри ҳулоса чиқарган тадбиркор ўша кунинг ўзидаёқ 2500 дона ғиштларни белгиланган манзилга етказиб берди.