Янги компютер олиш жараёнида, бир неча саволлар туғилади. Илгари компютер ва ноутбук танлови бўлган бўлса, ҳозирда танлаш озгина мураккаблашган, сабаби, компютер, ноутбук қаторига, моноблок ҳам қўшилди. Ҳозирги кунда моноблокни, савдо дўконларида кенг ассортиментларда учратиш мумкин. Бироқ ушбу турдаги комютерларда ҳам носозликлар учраб туради, сиз ана шундай ҳолатларда комютерни ўз ҳисобингиздан таъмирлатишга шошилманг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунинг 15-моддасига кўра “Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан еътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи еса, ўн кун ичида бепул бартараф етиши лозим”лиги белгилаб қўйилган. Аммо айрим ҳолларда еса тадбиркорлар томонидан истеъмолчининг манашундай қонуний талаблари қаноатлантирлимайди. Кармана тумани Талқоқ МФЙ, А.Навоий номидаги кўчада яшовчи фуқаро М.С федерациянинг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб 8 000 000 сўмга сотиб олган моноблогида носозликлар кузатилганлиги, сотувчи томонидан таъмирлаб берилмаётганлиги сабабли норозилик билдириб ушбу масалада амалий ёрдам сўрайди.
Мурожаат Кармана туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва тадбиркорга истеъмолчининг юқорида кўрсатилган қонуний ҳуқуқлари батафсил тушунтуриб ўтилгач моноблокдаги носозлилар кафолат муддати ичида бепул таъмирлаб берилди.