Фуқарога етказилган 18 038.000 сўм моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилди.)
Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоф қилиш жамияти томонидан фуқаро Ш.М.нинг манфаатини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига киритилган даъво ариза юзасидан 2024 йил 20 декабр куни очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Фуқаронинг мурожаатида, 2022-йилнинг 25 декабр куни «TAILOR’S HOUSE -STUDY” нодавлат таълим муассасасида “Аёллар устки кийимларини лойиҳалаштириш ва моделлаштириш” тикувчилик таълим хизматларини онлайн тарзда ўрганишга шартнома тузилганлиги ва шартнома талабларига асосан тўланиши керак бўлган 4 000 000 сўм пул маблағи фуқаро томонидан ўз вақтида кўчириб берилганлиги айтилган.
Шунингдек, «TAILOR’S HOUSE -STUDY” нодавлат таълим муассасаси ва фуқаро ўртасида тузилган шартноманинг 2.4.1 ва 2.4.3-бандлари бўйича фуқаронинг тингловчи сифатида курс бўйича таълим олишга ва услубий материал, адабиётларни олиш, ўқиш жараёнида таълим жараёни учун зарур бўлган асбоб ва материаллардан ҳамда ўқув қуролларидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан бажармаганлиги таъкидланган.
Шартномага асосан, хизмат кўрсатувчи шартнома шартлари бўйича ўз мажбуриятларини бажармайдиган бўлса, ушбу тикувчилик курси учун қилинган ҳамма тўловни тўлалигича фуқарога қайтарилиши белгиланган.
Фуқаронинг бу ҳақдаги норозиликлари борасида қилган муроожаатлари ҳизмат кўрсатувчи томонидан қаноатлантирилмаган, ҳатто унинг телефон рақамлари блоклаб ҳам қўйилган.
Аслида, 2022-йилнинг 25-декабрида тузилган шартномадаги қўшимча келишувга кўра, жавобгар фуқарога 200 соатлик онлайн таълим бериш мажбуриятини олган, аммо фуқарога 2 йилга яқин вақт мобайнида шартнома бўйича назарда тутилган таълим дастурининг ҳаттоки 10 фоизи ҳам ўргатилмаган.
Юқорида таъкидланганидек, фуқаронинг хизмат кўрсатувчига қилган мурожаатлари жавобсиз қолдирилган ва деярли 2 йил мобайнида шартнома мажбуриятлари хизмат кўрсатувчи томонидан бажарилмаган.
Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан фуқаронинг мурожаати юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Хизмат кўрсатувчи томонидан фуқаронинг эътирозлари турли сабаблар билан рад этилгач, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судга мурожаат қилинди.
Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг даъво аризаси Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди томонидан кўриб чиқилди ва 2024 йилнинг 20 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, хизмат кўрсатувчи ташкилот — “TAILOR’S HOUSE -STUDY” нодавлат таълим муассасасидан фуқаро Ш.М.нинг фойдасига етказилган 12 миллион сўм моддий зарар, 6 миллион сўм неустойка, 38 минг сўм почта харажати — жами бўлиб 18 038 000 сўм пул маблағи ундириб берилди. Шунингдек, 720 минг сўм даввлат божи ундирилди.
Қонунга бўйсуниш жамият барқарорлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосидир. Белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини эслатиб ўтамиз.